/Yangiliklar/Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси матбуот анжумани
29.11.2022 - 20:11 371

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси матбуот анжумани

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси матбуот анжумани
 Жорий йилнинг 10 ойи давомида 4 248 нафар тадбиркорнинг 4 596 та лойиҳасига ажратилган 7 620 млрд сўм кредит учун 1 586 млрд сўм молиявий ёрдам кўрсатилди.

Соҳалар бўйича қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб борувчи тадбиркорларга тақдим этилган молиявий ёрдам юқори ҳиссага эга. Жамғарма томонидан қуйидаги соҳалар кесимида молиявий ёрдам кўрсатилган:

🔹Қишлоқ хўжалигининг 27 581 та лойиҳаси бўйича — 7,5 трлн сўм; саноат соҳасининг 5 731 та лойиҳаси бўйича — 2,8 трлн сўм; хизмат кўрсатиш соҳасининг 8 368 та лойиҳаси бўйича — 3,0 трлн сўм; бошқа йўналишларнинг 6 716 та лойиҳаси бўйича — 3,0 трлн сўмни ташкил этмоқда.

🔹2022 йилнинг 10 ойи давомида Жамғармага жами 633,8 млрд сўм даромад тушган. Ҳусусан: халқаро молия институтлари ва бошқа донорлардан жалб этиладиган қарз маблағлари — 267,9 млрд сўм; кафилликлар беришдан тушадиган даромадлар — 9,6 млрд сўм; давлат бюджетидан трансфертлар — 250,0 млрд сўм; бошқа даромадлар — 106,4 млрд сўмни ташкил этган.